Бўстонлиқ: ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда ёнғин чиқди

    Шу йилнинг 29 август куни тунги соат 00:35да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Бўстонлиқ туманидаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

    Ҳолат бўйича Тошкент вилояти ФВБ маълумот берди.

    Келиб тушган хабарга асосан, ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари, 30 нафар қутқарувчи ҳамда Бурчмулло ўрмон хўжалигидан 20 нафар ходим жалб қилинди.

    Маълумотларга кўра, ёнғин Бўстонлиқ тумани "Маърифат" МФЙ, Бурчмулло ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда 1.5 гектар майдонда юзага келиб, ёнғин оқибатида ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шоҳ-шабба ёнган.

    Олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилди.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.