баннер
2 апр 2025
18:15

    Тошкентда газ портлаган уйда тунда яна ёнғин чиққани айтилмоқда

    Шу йилнинг 1 март куни соат 15:23 да Қорасув-4 даҳасидаги 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонларнинг бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ва ёнғин содир бўлган.

    Пойтахт ФВБнинг хабар беришича, воқеа содир бўлган хонадон ва қўшни хонадонларда битта ёнғин қутқарув экипажи, ёнғин таҳлил ишларини амалга ошираётган вақтда, қутқарувчилар томонидан аланга аниқланиб ўз вақтида бартараф этилган.

    Хабарга қўшимча қилинишича, хонадонларда ёнғин содир бўлмаган ва бошқа хонадонларга тарқалиб кетмаган.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 март куни Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнашининг келиб чиқишига сабабчи бўлган фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлганди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech