Боёвут тумани ҳокимига интизомий жазо чоралари кўрилади

    Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалган эди.

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганлигига ойдинлик киритилиб, вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган.

    Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланди.

    Ўз навбатида туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш берди. Юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтди.

    Иккинчи томон билан суҳбатлашгани, ўзаро муносабатларидаги ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам берилганини билдирди.

    Ҳозирда йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates