Ноқонуний равишда қирғовул овлаган фуқаро жазоланди

    Сирдарё вилоят Экология бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ноқонуний ов қилиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

    Бу ҳақда вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, вилоятнинг Мирзаобод туманида ўтказилган навбатдаги рейд тадбири давомида фуқаро К.А. ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда ов қуроли билан 5 дона қирғовул отгани аниқланди.

    Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисми билан тегишли баённома расмийлаштирилиб, ноқонуний овчи томонидан ҳайвонот дунёсига етказилган зарар эса 3 миллион 750 минг сўм деб белгиланди. Расмийлаштирилган баённома, тупланган ҳужжат эса Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судига чора кўриш учун юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates