Сирдарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун “Энг фаол талаба” мукофоти таъсис этилди.
Бу ҳақда Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказилган “Талабаликка бағишлов” тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими маълум қилди.
Талабгорларни танлаш ва тавсия этиш ишлари жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “ишчи гуруҳи” томонидан амалга оширилади ва якуний натижаси бўйича вилоят ҳокимлигига таклифлар киритилади. Мукофот пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача миқдорида этиб белгиланган.