Уй-музей маҳалладаги Т.Сулаймон кўчаси 7 уйда маскан топди.
Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги арафасида ташкил этилган уй-музейнинг очилиш маросимида Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Уй-музейнинг кенг ва файзли ҳовлисида таниқли ҳайкалтарош, Ўзбекистон халқ рассоми Азамат Ҳотамов томонидан ясалган, шоир Тўра Сулаймоннинг ҳайкали ўрнатилди.
Тўра Сулаймон уй-музейида шоир ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ бўлган 870 та экспонатлар, 1000 дан ортиқ адабиётлар тўплами, 30 дан ортиқ газета ва журналлар ҳамда 10 дона дисклар келтирилиб
Т.Сулаймон кутубхонаси ташкил этилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.