Жанубий Корея билан ҳамкорликда Сирдарё ва Жиззахда қуруқлик порти қурилиши бўйича ТИА ишлаб чиқилади

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ва Корея Республикаси Океанлар ва балиқчилик вазирлигининг Порт инвестициялар департаменти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда томонлар логистика инфратузилмасини яратиш ва модернизация қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқдилар. Хусусан, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қуруқлик порти ва ички терминалларни қурилиши бўйича техник-иқтисодий асослашни (ТИА) ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди. 2024 йил 9 августда бошланган лойиҳа 13 ойга мўлжалланган бўлиб, 2025 йил 12 сентябрда якунланади.

    Транспорт-логистика тармоғини ривожлантириш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” Давлат дастурида белгиланган вазифаларга асосланган. Ушбу дастур доирасида халқаро савдони мустаҳкамлаш ва хорижий инвестицияларни жалб этишни ўз ичига олган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаси белгиланди. 2024 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Корея Республикаси Океанлар ва балиқчилик вазирлиги билан биргаликда Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ички терминалнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш бўйича сўров билан чиқди.

    Лойиҳанинг мақсади ушбу ҳудудларда қуруқ портни ривожлантириш бўлиб, бу мамлакатнинг логистика инфратузилмасини яхшилашга ёрдам беради. Ички терминалларнинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг логистика мустақиллигини ошириш ва унинг Марказий Осиёдаги асосий логистика маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлади. Лойиҳанинг амалга оширилиши транспорт инфратузилмасини сезиларли даражада яхшилаши, шунингдек, “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мақсадларини қўллаб-қувватлаган ҳолда минтақага янги инвестицияларни жалб этиши кутиляпти.

    Учрашув якунида томонлар Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қуруқ портлар барпо этиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича Ҳадли битимни имзоладилар, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates