Ҳозирда онанинг ҳам, бир ўғил ва икки қизнинг ҳам аҳволи яхши.
Эгизакларнинг онаси — Мафтуна Тошпўлатовани қутлаш учун унинг яқин қариндошлари қатори туман ҳокимининг ўринбосарлари ва туман халқ таълими бўлими мудираси перинитал марказга ташриф буюрди ҳамда совға-саломлар топширди.
Эгизакларга Мадинахон, Муҳаммадзиё ва Муслимахон деб исм қўйилди, дея хабар беради Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.