Бўзатовда ёшлар фестивали ўтказилмоқда

    Ижтимоий ҳаёт 9 июн 2021 3025

    Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида айни пайтда «Республика ёшлар овози» фестивали ўтказилмоқда. Маълумотларга қараганда Ўзбекистон бўйлаб қарийб 10 мингга яқин ёшлар фестиваль доирасида иштирок этмоқда.

    Бугун Бўзатов туманида «Бўзатов. Ёшлар овози» республика илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Конференцияни Ўзбекистон ёшлар ишлари директори Алишер Саъдуллаев очиб берди ва ёшларга илмий ишларида омад тилади. Конференция иштирокчилари 4 та шуъбага бўлинган.

    Шунингдек, «Бўзатов текстиль» масъулияти чекланган жамиятида жамланмаган ёшлар учун «Ҳунарли қўллар» танлови ташкил этилиб, қизлар кийим бичиш-тикиш бўйича мусобақага тушишди. Танлов якунида Захида Дарябаева биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар тикув машиналари билан тақдирланди.

    Фестиваль доирасида спортнинг 4 тури бўйича ҳам мусобақа давом этмоқда.

    Минажатдин Қутлымуратов,
    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates