Бу ҳақда Санэпидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, масъул ходимлар томонидан Авиасозлар деҳқон бозори расталарида сотилаётган маҳсулотлар сифати назоратдан ўтказилди.
Олиб борилган навбатдаги ўрганишлар давомида хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган, муддати кўрсатилмаган 35 кг колбаса маҳсулотлари савдодан олинди ва ўрнатилган тартибда бракераж қилинди.
Шунингдек, камчиликлар юзасидан сотувчилар ҳамда бозор маъмуриятига тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда далолатнома расмийлаштирилди.