Фарғонада истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотаётган савдо дўкони фош бўлди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги савдо дўконида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотилаётганлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “M.A.” оилавий корхонасига қарашли савдо дўконида қалбаки акциз маркали турли номдаги жами 2 649 дона алкоголь ҳамда 13 турдаги 329 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйилганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 97 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates