Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

    Воқеа-ҳодисалар 17 феврал 2025 499

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Узун туманида тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.О. “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги “SH.S.” МЧЖнинг омборхонасида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва истеъмолга яроқсиз 13 турдаги умумий баҳоси 721 млн сўмлик жами 28 585 дона алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates