Хоразмда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотаётган садо дўконлари фош этилди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хонқа туманларида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотаётган садо дўконлари аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Департаментнинг Урганч тумани ва Хива шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “U.Q.” ва “Х.А.” МЧЖ масъул шахслари савдо дўконларида 6 турдаги қалбаки акциз маркали жами 984 дона алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Шунингдек, Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “M.S.M.” ва “B.D.” МЧЖ масъул шахслари савдо дўконларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганликлари аниқланиб, улардан 10 турдаги жами 792 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates