Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган шахс ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарёда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда қарийб 500 кг. Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда фуқаро Ж.Ч. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 400 кг. гўшт ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates