Сурхондарёда яширин жувоз цехи фош бўлди

    Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яширинча ёғ ишлаб чиқариб келган жувоз цехи аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Б.” МЧЖ раҳбари Ш.С. ушбу МЧЖга тегишли бинода яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганликлари аниқланиб, 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 6 079 кг. чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates