Броконерларга қонуний чора кўрилади

    Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги "Борсакелмас" давлат буюртма қўриқхонаси ва "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғининг қўриқлов ходимлари томонидан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

    Рейд тадбирлари давомида 26 январь куни тахминан соат 20:30 да Қўнғирот тумани "Жаслиқ" посёлкасида яшовчи фуқаролар Ж. Е. ва М. И. қонунга хилоф равишда мототранспорт воситаси ёрдамида тегишли рухсатномаси олинмаган ов милтиғи билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланган 13 бош Жайрон (кийик)ни отиб, жонсиз ҳолатда олиб кетаётган пайтида ушланди.

    Броконерлардан 16 калибрли бир стволли бир дона ов милтиғи, жами 35 дона, шундан 16 дона отилмаган ва 19 дона ишлатилган ов милтиғи ўқлари ҳамда 13 бош отиб нобуд қилинган жайронлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги ҳамда "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги қонунларнинг тегишли моддалари талаблари қўпол равишда бузилган.

    Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари амалга оширилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига асосан ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

    Ҳайвонот оламига ваҳшийларча муносабатда бўлиб, жиноят содир этган ҳуқуқбузарларга нисбатан чора кўриш учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига тақдим этилмоқда.

    Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинади, дейилади Табиат ресурслари вазирлиги берган маълумотда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates