Бу галги бокс бўйича дунё биринчилигида 9 нафар ҳамюртимизда бронза медали нақд

    Спорт 12 май 2023 1331

    Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон энг кўп боксчи билан ярим финалга етиб келган терма жамоага айланди.

    Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистон термаси учун бир жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медаллар сони бўйича янги рекорд ҳисобланади.

    Қуйида жамоалар нечта спортчи билан чемпионлик учун курашни давом эттираётгани кўрсатилган:

    • Ўзбекистон – 9
    • Куба, Россия – 6
    • Қозоғистон – 5
    • Франция, Грузия, Ҳиндистон, Испания – 3
    • Арманистон, Озарбайжон, Бразилия, Мўғулистон – 2
    • Хитой, Италия, Иордания, Қирғизистон, Мексика, Тожикистон – 1

    Ярим финал йўлланмалар бўйича Осиё яққол етакчи. Ҳозирда қитъамиздаги 8 мамлакатдан 23 нафар боксчи иштирокини давом эттирмоқда.

    Шунингдек, Европанинг 6 мамлакатидан 19 нафар, Америка қитъасининг 3 юртидан 10 нафар боксчи ҳам чемпионликни кўзламоқда. Бироқ бу гал Африка ва Океания минтақаларидан ҳеч бир боксчи медаль қўлга киритди олмайдиган бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates