баннер
19 апр 2025
00:58

    Бу йил 250 минг нафар қиз олий таълимга қамраб олинади

    Яна 250 минг нафар хотин-қиз касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади.

    Аёллари ўқимишли ва касб-ҳунарли бўлган юртда тинчлик ва тараққиёт бўлади. Аёллари маърифатли бўлган халқ албатта бахтли бўлади.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йилдаги Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида 2025 йили 250 минг нафар қизимиз олий таълимга қамраб олиниши маълум қилинди

    Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,5 карра кўп. Натижада ҳар бир маҳалладан 25-30 нафар хотин-қиз олийгоҳларда таълим олиш имконига эга бўлади.

    Бу йил шароити оғир оилалардаги иқтидорли ёшларни хорижда ўқитиш бўйича “Ёрқин келажак” лойиҳаси бошланади. Ушбу лойиҳа доирасида камида 200 нафар қиз ҳар йили дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади.

    Шунингдек, яна 250 минг нафар хотин-қиз касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech