баннер
24 апр 2025
16:39

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилади

    Эндиликда ҳар ойда режа-график асосида ҳудудларда ишлар ташкил этилади, ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўриб борилади.

    АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

    Мутахассисга кўра, 2025 йил давомида криминоген вазияти оғир маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш бўйича Бош вазир ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ таркиби ҳамда ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бориш режа-графиги тасдиқланди.

    Эндиликда ҳар ойда режа-график асосида ҳудудларда ишлар ташкил этилади, ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўриб борилади.

    Хотин-қизлар ўртасида ва оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича “Хўжайли тажрибаси” яратилиб, республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилди.

    Шунингдек, Пиллачилик соҳасида ишлаш истагида бўлган хотин-қизларни қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш ва уларнинг ушбу соҳада бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, барча ҳудудларда ижрога қаратилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech