Бу йил экспортнинг асосий таркибини полиэтилен ва саноат хизматлари ташкил этди

    Саноат 17 апрел 2023 1344

    2023 йил январь-март ойларида «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун белгиланган мақсадли экспорт кўрсаткичлари прогнози 75,3 миллион долларни ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткич 87,5 миллион долларга етказилди ва белгиланган режа 116,3 фоизга бажарилди.

    Жамият экспорти таркибида полиэтилен (51%) ва саноат хизматлари (15%) асосий улушни ташкил этди.

    Шунингдек, ички бозордан ортган 24,0 минг тонна миқдоридаги «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик нафта маҳсулоти экспортга йўналтирилди.

    Айни пайтда «Uzbekistan GTL» заводи томонидан ишлаб чиқарилган синтетик дизель маҳсулотининг экспорт нархи 1 тоннаси учун 747,1 долларгача пасайтирилиб, доимий равишда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали савдоларига қўйиб бориляпти.

    Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ маҳсулотлари дунёнинг 18 та давлатига экспорт қилиняпти. Туркия, Латвия, Афғонистон, БАА, Хитой ва Россия давлатлари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг асосий экспорт ҳамкорлари ҳисобланади.

    Жорий йил январь-апрель ойлари якуни билан 128,1 миллион доллар миқдоридаги маҳсулот ва хизматлар экспорт қилиниши ва экспорт мақсадли кўрсаткичлари 104,0 фоизга бажарилиши кутиляпти, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates