Бугун жаҳон миқёсида автомобилсиз кун сифатида нишонланмоқда

    Ўзбекистонда ҳам  2021 йилдан эътиборан ушбу сана республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда ҳам 2021 йилдан эътиборан ушбу сана республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган.

    Маълумотларга кўра, автомобилсиз кун ғояси 1995 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган ва қисқа муддатда бутун дунёда кенг оммалашган. 2000 йилдан бери эса 22 сентябрь жаҳонда автомобилсиз кун сифатида нишонланади ва шу куни автомобил ҳайдовчилари шахсий транспорт воситаларидан камида бир кун фойдаланишмайди, баъзи шаҳарлар ва мамлакатларда пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, шунингдек, иш ва дам олиш жойларига пиёда бориш ғояларини тарғиб қилувчи махсус акциялар ҳам ташкил қилинади.

    Ушбу сана доирасида бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – энг аввало, автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш, қолаверса пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, ўз навбатида, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates