Бугун муддатидан олдин овоз бериш бошланди

    Маълумки, 12 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19 апрелдан бошланиши белгиланган эди.

    Шунга кўра, бугун Ўзбекистондаги референдум участкалари соат 9:00 дан эътиборан муддатидан олдин овоз бериш учун келган фуқароларни қабул қила бошлади.

    Референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар амалга оширилади.

    Кимлар муддатидан олдин овоз бериши мумкин?

    Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

    Эслатиб ўтамиз, муддатидан олдин овоз бериш 26 апрель куни якунланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates