У 1983 йил Тошкент электротехника алоқа институтини (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университети) тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1983 йил Тошкент телефон-телеграф станциясида муҳандисликдан бошлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш давлат фонди раиси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги директори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бўлган.
2016 йил 12 декабрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Бош вазирликка номзоди кўрсатилиб, 14 декабрда ушбу лавозимга тасдиқланди.
2020 йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Президентнинг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, Абдулла Ариповни Бош вазир этиб тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.
Абдулла Арипов «Дўстлик», «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан мукофотланган.
«Янги Ўзбекистон» — «Правда Востока» газеталари таҳририяти жамоаси Абдулла Нигматовични туғилган куни билан самимий муборакбод этади ҳамда мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик, бахт-саодат, масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятига янги зафарлар тилайди.









