Бугун Қатарда ўтаётган мундиал гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги ўйинлар ўтказилади

    Бугун, 2 декабрь куни Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг охирги 4 учрашуви бўлиб ўтади.

    Жумладан, Тошкент вақти билан 20:00 да Гана – Уругвай ҳамда бунга параллел равишда Жанубий Корея – Португалия қарама-қаршилигидаги ўйинлар старт олади. 23:59 да эса Камерун – Бразилия ва Сербия – Швейцария жуфтликлари ўзаро куч синашади.

    Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар “А” гуруҳидан Нидерландия ва Сенегал, “Б” гуруҳидан Англия ҳамда АҚШ, "С" гуруҳидан Аргентина ва Польша, "Д" гуруҳидан Франция ва Австралия, “Э” гуруҳидан Япония ва Испания, “Ф” гуруҳидан эса Марокаш ҳамда Хорватия 1/8 финалга чиқди.

    Шунингдек, бугун майдонга тушадиган икки жамоа – Бразилия ва Португалия ҳам плей-офф масаласини ўтган турда ҳал қилиб қўйган.

    Бугун якунига етаётган 3-тур босқичининг энг муҳим жиҳатларидан бири – ушбу турда бутун мундиал давомида энг кўп медалларга эга чиққан Германия терма жамоаси гарчи ғалабага эришган бўлсада, плей-офф босқичига чиқа олмади. Яна бир юлдузли жамоа – Бельгия ҳам мундиални тарк этди. Демак, 1/8 финал босқичини ушбу терма жамоалар иштирокисиз кузатамиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates