Бу ҳақда Московский планетарий хабар бермоқда.
“4 январ – Ер перигелийда, Қуёшга энг яқин масофада жойлашган бўлиб, бу бизга 2025 йилда Қуёшнинг энг катта дискини кузатиш имконини беради”, дейилади хабарда.
Астрономларнинг айтишича, бу йил икки марта Ой ва икки бор Қуёш тутилиши содир бўлади. Ой тутилиши 14 март ва 7 сентябрь кунлари, қуёш тутилиши эса 29 март ва 21 сентябр кунлари кузатилади.
16 январь куни Марсни кузатиш учун энг яхши шароит бўлади. Ушбу ҳодиса “Марс қарама-қаршилиги” деб аталади ва у сайёра Ерга энг қулай масофада яқинлашганда юз беради, деб хабар беради report.az.