Октябрь ойида ҳам Қуёш, ҳам Ой тутилади

    14 ва 28 октябрь кунлари Қуёшнинг ҳалқасимон тутилиши ва Ойнинг қисман тутилиши кутилмоқда.

    14 октябрь куни Москва вақти билан соат 18:05 дан 23:55 гача Қуёш тутилиши ҳодисаси юз беради.

    “Турли фазалардаги тутилиш Шимолий ва Жанубий Америкада, шунингдек, Тинч ва Атлантика океанларида кузатилади. Бу Россияда кўринмайди”, дейилади хабарда.

    Ой тутилиши 28 октябрь куни Москва вақти билан соат 22:36 дан 23:53 гача содир бўлади. Ой Ер соясининг шимолий қисмидан ўтади.

    Ой тутилиши тун бўлган жойларда кўринади. Бу ҳодисани Европа, Осиё, Австралия, Африка, Шимолий ва Жанубий Американинг бир қисми, Тинч, Атлантика, Ҳинд океанлари, Арктика ва Антарктидадан ҳам кузатиш мумкин. Россия ва МДҲ мамлакатлари аҳолиси (энг шарқий минтақалар бундан мустасно) тутилишнинг барча босқичларини кўриш имкониятига эга.

    Қуёш ва Ой тутилиши ҳар олти ойда бир марта содир бўлади, улар орасидаги вақт оралиғи икки ҳафта. Бундай пайтларда Қуёш, Ер ва Ой бир чизиққа тизилади. Қуёш тутилишида Ой ўртада, Ой тутилишида эса Ер ўртада бўлади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates