Бунга деярли 32 миллион киши гувоҳ бўлди. Бу “Американча Қуёш тутилиши” деб аталади, чунки уни бутун АҚШ бўйлаб кўриш мумкин. NASA камдан-кам учрайдиган ҳодисани Youtubeда жонли эфирда намойиш этди.
Москва планетарийси маълумотларига кўра, тутилиш Москва вақти билан 19:39 дан 22:55 гача, Қуёш диски тўлиқ ёпилган лаҳза бор-йўғи 4 дақиқа 28 сония давом этди.
Кўпгина АҚШ ва Канададаги мактаблар болаларга уйга эртароқ боришларига рухсат берди. Мактаблар болаларнинг уйларига қоронғуликда қайтмасликлари, Қуёшга махсус ҳимоя воситаларисиз қарамасликлари учун шундай йўл тутишди. Ноёб ҳодиса шарафига Американинг Delta Airlines авиакомпанияси Қуёш тутилиши йўналиши бўйлаб парвозни амалга оширди, деб хабар беради gazeta.ru.