Бугун Қуёшда кучли чақнаш юз берди

    Рентген диапазонида М2.3 чақнаши аниқланди.

    Амалий геофизика институти (Россия Федерацияси) чоршанба куни Қуёшда сўнггидан олдинги қувват даражасидаги чақнаш содир бўлганини маълум қилди.

    “4 декабр куни Москва вақти билан соат 13:00 да рентген диапазонида М2.3 чақнаш аниқланди”, дейилади хабарда.

    Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги радиация қувватига 1 квадрат метрга 10 нановаттга тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга келади, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.