Магнит бўрони нима?

    Айримлар осмонни қора булут қоплаб узоқ вақт туриб қолганда ёки об-ҳаво кескин ўзгарганда бош оғриғидан шикоя қилади. Улар йилига ўртача беш-олти марта юз берадиган магнит бўронларига ҳам таъсирчан бўлишади.

    Магнит бўрони шунингдек йўлдош алоқаси, электр қурилмалари, интернет ва мобиль алоқасига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Бу табиат ҳодисаси аслида нима ва у қанчалик хавотирли?

    Ҳодиса моҳияти

    Қуёшдан асосан чақнаш натижасида тарақаладиган зарядланган зарралар секундига 400 километр тезликда Ернинг магнит майдонига кириб келиши мумкин. Қуёш шамоли бу майдон чегарасига дуч келганда бизни бу зарядланган зарралардан ҳимоя қиладиган магнитосфера билан тўқнашади. Бироқ қуёш шамоли жуда кучли бўлса ёки аниқ бир йўналиш бўйича тарқалганда магнитосферага кира олади ва Ер магнит майдонида вақтинчалик ўзгаришни юзага келтиради. Қуёш шамоли ва магнитосфера қатламининг бундай ўзаро таъсирлашуви “магнит бўрони” деб юритилади.

    Инсон саломатлигига таъсири

    Магнит бўронининг саломатликка қанчалик таъсир кўрсатиши борасида мутахассислар фикри ва баҳоси айнан бир хил эмас. Масалан, эксперт Е.Стецюра шундай фикр билдиради: “Кўпчилик гапираётган магнит бўронининг хатарлилик даражаси анча ошириб юборилган. Бизнес-психолог сифатида мен бундай омилларнинг таъсирини фақат жисмоний саломатлик нуқти назираднгина эмас, бу ҳодиса бизнинг психологик-ҳиссий ҳолатимиз ва кундалик иш самарадорлигимизда қандай акс этиши жиҳатидан ҳам баҳолайман”.

    Эксперт сўзларига кўра, шуни тушуниш муҳимки, кўпчилик учун магнит бўрони жиддий хавф туғдирмайди. Бу борада стрессга тушган ёки юрак-қон томир тизимида муаммоси борлар нохушлик ҳиссини бошидан кечиради. Бундай даврда ҳақиқатан бош оғриғи, ҳорғинлик кучайиши мумкин. Бироқ бу белгилар нафақат магнит бўрони билан, шунингдек организмнинг умумий аҳволи ва ўзгаришларга нисбатан одам мослашишга тайёр эмаслиги билан ҳам боғлиқ.

    Кексалар учун пансионатлар тармоғи бошқарувчиси, фельдшер Н. Блан фикрига кўра магнит бўрони одамнинг кайфиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Магнит майдонидаги ўзгаришлар юрак-қон томир ва асаб тизими фаолияти бузилишига сабаб бўлади.

    Мутахассислар магнит бўронининг одам организмига таъсирига оид яққол белгилар сифатида кучли бош оғриғи, уйқусизлик, ёмон кайфият, кўнгил айнишини кўрсатиб ўтади. Бу каби нохуш ҳолатлардан қутилиш учун шифокорлар оғриқ қолдирувчи дори, тинчлантирувчи дори қабул қилиш, атрофдан имкон қадар ижобий ҳолатларни кўриш, вақтида дам олишни маслаҳат беради, дейилади ria.ru хабарида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates