Ушбу санани нишонлаш таклифи 1925 йил Женевада илгари сурилган ва 1950 йилдан эса 1 июнь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида бутун дунёда «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида нишонланиб келинади.
Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли. Ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари бўлган болаларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
«Болаларни ҳимоя қилиш куни» байрамининг мақсади ҳам кенг жамоатчилик диққатини болаларнинг муаммоларига, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратилгандир. Шунингдек, байрамни нишонлаш орқали улғайиб келаётган ёш авлодни келажакда маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб вояга етказишдир.
Фатима Сейдабдуллаева,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Тупроққалъа туман бўлинмаси раҳбари.