Лого Лого-пв-уз

    Бугун Хўжандда катта футбол

    Икки жамоа ҳам ғалабадан умидвор.

    Бугун Тошкент вақти билан соат 15.30да Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ОФК кубоги плей-офф баҳси доирасидаги “Хўжанд” – “Сўғдиёна” Жиззах баҳси бошланади.

    Ўйиндан аввал ўтказилган матбуот анжуманида икки жамоа мураббийлари журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

    “Ўзбекистон Суперлигасида сўнгги ўйинимизни ғалаба билан якунладик. Футболчиларимизнинг кайфияти аъло. Эртанги ўйинга тайёрмиз. 

    “Хўжанд” ёш ва тажрибали футболчилардан ташкил топган. Шунингдек, жамоа ўз уйида ўйнайди. Биз максимал даражада ҳаракат қилиб, кейинги босқичга чиқишга уринамиз...

    Кўп сонли мухлислар ўйинни пенальтилар сериясигача боришини хоҳлашади. Лекин бу,  футболчилар ва мураббийлар учун қийин вазият. Аммо серияга ҳам тайёрмиз”, деди “Сўғдиёна” бош мураббийи Улуғбек Бақоев.

    “Хўжанд” клуби бош мураббийи Рустам Хўжаевнинг рақиб ҳақидаги фикрлари қуйидагича:  

    “Рақиб жамоа ҳақида яхши тасаввурга эгамиз, уларни ўргандик. Аммо ҳозирда кўпроқ ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаяпмиз. Фикримча, баҳсга пухта тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, ўйинда мухлисларни хурсанд қила оламиз.

    “Сўғдиёна” ОФК кубогида гуруҳ босқичдаги биз қарши ўйнаган рақибларимиздан ҳар томонлама кучли. Рақибнинг кучли ёки кучсиз жиҳатлари ҳақида бу ерда гапиришим тўғри бўлмайди. Буни футболчиларимга тушунтирганим маъқул. “Сўғдиёна”га қарши қандай ўйнашни биламиз.

    Эртага мухлисларимиз учун ўйнаймиз ва уларнинг қўллаб-қувватлашларига умид қиламиз”.

    No date selected
    ноябр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates