Осиё, Африка ва Европа қитъасида жойлашган Саудия Арабистони, Миср ва Греция 2030 йилги жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилмоқчи. Бу ҳақда The Times хабар тарқатди.
Нашрнинг ёзишича, бир неча ҳафта ичида уч давлатнинг турнир мезбонлиги учун қўшма аризаси расман эълон қилинади. Агар бу учликка мезбонлик ҳуқуқи берилса, Саудия Арабистони Миср ва Грециядаги инфратузилмани тайёрлаш харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади. Турнир Қатардаги каби қишда бўлиб ўтади.
Қайд этиш лозимки, Испания ва Португалия жуфтлиги, шунингдек, Жанубий Американинг Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай тўртлиги ҳам биргаликда ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширган.