Ташриф доирасида ВНИИКР вакиллари Бошқарма ва унинг таркибидаги фитосанитария лабораторияси фаолиятини ҳамда вилоятдаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси назорат ўтказиш маскани орқали импорт қилинаётган маҳсулотлардан лаборатория учун намуна олиш жараёнларини кўздан кечирди.
Шунингдек, делегация аъзолари бошқарманинг ҳар бир бўлимидаги иш фаолияти, хусусан, «e-fito» дала назорати мониторинги, «tt.biznesvakil.uz» электрон тизимига ўз вақтида маълумотларни киритиб боришнинг амалга оширилиши, экспорт қилинаётган маҳсулотларни текшириш жараёнлари ҳамда уларга халқаро намунадаги сертификатларни расмийлаштириш ва соҳага оид бошқа маълумотлар билан танишди.
Шу билан бир қаторда, россиялик мутахассисларга замонавий фитосанитария лабораториясида зарарланган намуналарнинг олиб келиниши ҳамда этомологик, фитопатологик, герборлогик экспертиза ўтказиш жараёнлари, жумладан ҳашарот ва касалликларни лаборатория шароитида тезкор индентификация қилиш, ўта хавфли зарарли организмларни белгиланган усуллардан фойдаланган ҳолда аниқлаш, доимий коллекция қилиш ва классик усуллардан фойдаланиш каби иш жараёнларидан кўргазмали намуналар кўрсатилди. Қолаверса, «Bermen» усулидан фойдаланган ҳолда нематодаларни аниқлаш ҳамда «Eliza» тестларининг қандай амалга оширилиши ҳақида фикр алмашилди.
Маълумот учун, 2018 йилда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда Россия Федерациясининг (ФГБУ «ВНИИКР») Бутунроссия ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган эди. Келишувга асосан икки ташкилот ўртасида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Ўзбекистон ва Россия илмий-тадқиқот доираларининг тажриба алмашинувини ривожлантириш масаласида истиқболли келишувга эришилиб, ушбу йўналишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
Ахборот хизмати.