Бухоро вилоятида қурилаётган шамол электр станциялар учун Хитойдан турбиналар олиб келинмоқда

    Энергетика 30 март 2023 742

    Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилмоқда.

    Шамол электр станциялар учун Хитойдан шамол генератор ва турбиналар махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда, дея хабар беради Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

    Хитойнинг «Envision» компанияси томонидан ушбу станциялар учун 158 та турбина етказиб берилади.

    Мазкур электр станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган.

    Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3,6 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1,1 млрд метр куб табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates