Бухорода 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қизнинг тўйи бўлди

    2 июль куни вояга етмаганлар фуқароларнинг ота-оналарини маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга юборилди, дея хабар беради Болалар омбудсмани.

    Ижтимоий тармоқларда Бухорода вояга етмаганларнинг тўй маросими акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани томонидан ҳолат алоҳида кузатувга олингани маълум қилинди.

    Ўрганиш давомида аниқланишича, 2008 йилда Шофиркон туманида туғилган А.А. (ўғил бола) 2007 йилда Қоракўл туманида туғилган Р.Н. (қиз бола) нинг ўртасида иккала вояга етмаганнинг оилалари ўзаро келишуви асосида жорий йилнинг 29 июнь куни Бухоро шаҳрида никоҳ тўйи бўлиб ўтган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.

    Бугун, 2 июль куни вояга етмаганларнинг ота-оналари Н.С. ва Н.Қ. ларни МЖтКнинг 47-3 моддаси (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга юборилди.

    Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

    Бу қонуний талабнинг бузилиши боланинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний, ақлий ва маънавий уйғун равишда камол топиши ҳуқуқларига мутлақо зиддир.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates