Қайд этилишича, келиб тушган хабарга асосан воқеа жойига 3 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин соат 14:00да батамом ўчирилган.
Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида авто эҳтиёт қисмлар савдо дўконининг 80 кв.м майдонда том қисми ва ичидаги эҳтиёт қисмлари ёнган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари аниқланмади.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари бўйича тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.