“Қамчиқ” довонида машина ёниб кетди

    Ёнғин юкхонадаги электроскутернинг қувватлагичида юзага келган қисқа туташув оқибатида келиб чиққан.

    Кеча, 11 апрель куни соат 21:53 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида “CHANGAN” русумли автотранспорт воситаси юкхонасидаги электроскутернинг қувватлагичида юзага келган қисқа туташув оқибатида ёнғин келиб чиққан.

    Бу ҳақда хабар келиб тушгач, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:09 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:11 да ўраб олинган ва соат 22:12 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

    Ёнғин натижасида автотранспорт воситасининг салон қисми ҳамда юкхонаси ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида юкхонада бўлган 18 та велосипеддан 9 таси ва 4 та электроскутердан 1 таси ёнғиндан сақлаб қолинган.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates