Бухорода аёл қизининг баданига қизиган капгир босди

    Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида аёл ўзининг 9 ёшли қизининг баданига қизиган капгир босиб жароҳатлади.

    Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.

    Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрькуни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир“капгири”ни босиб, қизи Б.А. га тан жароҳати етказганлиги аниқланди.

    Шунингдек вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

    Ҳозирда вояга етмаган Б.А. туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббийхизмат кўрсатилмоқда.

    Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан М.Ж. га нисбатан ЖКнинг 126 (1) моддаси 3 -қисми (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бу борада қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates