Ота-онаси Россияга ишлашга кетган ёш болалар хипчин билан саваланди

    Ижтимоий тармоқларда ёш болалар хипчин билан саваланаётгани бўйича хабарлар тарқалиб жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди. Ҳолат бўйича Болалар Омбудсмани маълумот берди.

    Қайд этилишича, ҳолат Болалар омбудсмани ва Ички ишлар органлари томонидан ўрганилганда ушбу видеолавҳа Тожикистон Республикаси «Хатлон вилояти, Регар туманида олинганлиги, мазкур вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учраганлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ушбу ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

    Маълумот учун: Тожикистон Республикаси, Хатлон вилояти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани билан чегарадош ҳисобланиб, ушбу аҳоли яшаш пунктининг аҳолисининг қарийб 70-75% ни ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates