Болалар омбудсмани маълум қилишича, ҳозирда вояга етмаган Ҳ.Д. га нисбатан жинсий зўравонлик ҳолати бўйича Қашқадарё вилояти, Қарши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради.
Бу борада қўшимча равишда ахборот берилади.