Бухорода ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

    70 нафар ҳарбий хизматчига навбатдаги, янги ва замонавий услубда барпо қилинган уй-жойлар фойдаланишга топширилгани ҳарбийлар ва улар ота-оналари, яқинларини жуда хурсанд қилди.

    Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами арафасида Бухоро горнизонидаги куч тузилмаларда хизмат қилаётган 70 нафар ҳарбий хизматчига навбатдаги, янги ва замонавий услубда барпо қилинган уй-жойлар фойдаланишга топширилгани ҳарбийлар ва улар ота-оналари, яқинларини жуда хурсанд қилди.

    Бухоро шаҳрининг Амир Темур мавзесида ҳарбий хизматичилар учун “Construction inwestmen” қурилиш-пудрат корхонаси бинокорлари томонидан барпо этилган кенг ва ёруғ, барча зарур шарт-шароит яратилган хонадонларнинг ўз эгаларига тошириш маросимида шаҳар мутасаддилари, ҳарбий горнизон қўмондонлиги, жамоатчилик вакиллари ҳозир бўлдилар.

    Тантанали маросимда 28 нафар ҳарбий хизматчига уч хонали, 42 нафар ҳарбий хизматчига эса икки хонали хонадонлар калитлари топширилди. Бундан ташқари, Қуролли Кучлар тизимида хизмат қилиб, айни дамда резервда бўлган саккиз нафар ҳарбий хизматчи ҳам эндиликда ўз хонадонига эга бўлди.

    Тадбир давомида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округида хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари давлат раҳбари томонидан уларга яратилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва эъзоздан жуда миннатдор эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

    Шундан сўнг алвон лента қирқилиб, тадбирда йиғилганлар шинам ва замонавий турар жойда яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишдилар.

    Пишиқ ғиштдан барпо қилинган 9 қаватли муҳташам турар жой ҳар бири стандарт ҳажмда 60 ва 70 квадрат метрдан иборат бўлган 2 ва 3 хонали, 50 та хонадонни ўз ичига олган. “Ўзшаҳарқурилишинвест” давлат унитар корхонаси буюртмаси асосида барпо этилган мазкур иншоот умумий қийматининг 25 фоизи, яъни 4 миллиард 269 миллион сўм маблағ республика Мудофаа вазирлиги томонидан қоплаб берилгани ҳарбийлар ва улар оилалари учун катта имтиёз бўлди.

    Муҳими, ҳарбийлар уйида зарур жиҳозлар, ошхона мебели ва газ комфоркаси, ювиниш тармоғи, яна эшик–деразалари ўрнатиб берилган, эмин-эркин яшаш учун барча шарт-шароит мухайё қилинган. Қулайлиги––узоқ йилга ипотека кредити асосида расмийлаштириб берилган бу турар жой учун ҳарбийлар ҳисобидан ойига тўланадиган бадал миқдори 1 миллион сўмга ҳам етмас экан. Бунинг учун улар Президентимиз ва Мудофаа вазирлигидан миннатдор

    Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates