Бухорода ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Бухорода ҳоким ёрдамчиси фуқароларни хабардор қилмасдан уларнинг номига имтиёзли кредит расмийлаштириб олинган пулни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

    Хабарда қайд этилишича, Бухорода имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинаётган масъул шахсга нисбатан жиноят иши очилди. Таъкидланишича, Бухоро туманидаги «Янги турмуш» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган Р.А. ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг кредит маблағларини ўзлаштириб келган.

    У, жумладан, маҳалла фуқаролари – Г.Ж., У.С., Б.С. ва Ш.Қ.ларни хабардор қилмасдан, ҳар бирининг номига 33 миллион сўмдан, жами 165 миллион сўм, 14 фоизли имтиёзли кредит маблағларини олишга эришган.

    Р.А. гўёки бошқа мақсадларда сохта тавсияномалар ва далолатномалар расмийлаштириб, юқоридагиларга тегишли маълумотларни электрон базага киритиш йўли билан АТБ «Агробанк» Бухоро тумани филиалидан кредит маблағларини олган ва ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates