баннер
21 мар 2025
18:24

    Бухорода ноқонуний сақланган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди

    Бухоро вилояти Ромитан туманининг "Қоқиштувон" маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди.

    Қайд этилишича, ҳолат Бухоро вилояти Экология бошқармаси, туман ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ўрганилганда фуқаро тегишли рухсатномасиз ёввойи ҳайвонни асраб келаётгани тасдиқланди.

    Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-прим 1-моддаси 1-қисми асосида ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш суд органларига юборилди.

    Шер боласи эса вақтинчалик ҳайвонот боғига жойлаштирилди.

    Суд қарори эълон қилинганидан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech