Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган рейд давомида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда машина юкхонасида ноқонуний овланган ёввойи турдаги 2 (икки) бош бўрсиқ, 1 бош ўрдак, 4 бош қирғовул ҳайвонлари борлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузар билан тушунтириш ишлари ўтказилганда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Ҳамзаобод“ МФЙ Марказий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Д.А. эканлиги ва ов қилиш учун рухсатномасига эга эмаслиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат бўйича МЖтКнинг 90-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу ҳолат бўйича керакли ҳужжатларлар суд органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.