Ушбу ҳолат, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Яккасарой тумани инспекторлари томонидан ўрганилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида“ги Қонунига мувофиқ ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш мақсадидаги Вазирлар Маҳкамасининг 736-сонли қарорига биноан, 1 дона тимсоҳ боласи Тошкент ҳайвонот боғига далолатнома асосида топширилган.