Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тадбир давомида фуқаролар И.З. ва Й.Б. томонидан ёввойи чўчқани "Жигаристон" МФЙ тоғли ҳудудида ов қуролида отиб ўлдирганлик ҳолати аниқлади.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, 7.500.000 сўм миқдорида жарима чораси қўлланилди ҳамда ҳайвонот дунёсига 16.875.000 сўм зарар етказганлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига юборилмоқда ҳамда ёввойи чўчқа иши тугатилгунга қадар вақтинча сақлаш учун “Кончилар”оромгоҳини музлатгичига жойлаштирилди. Шунингдек, ов қуроли Ангрен шаҳар Ички Ишлар бўлимига топширилди.