баннер
18 мар 2025
10:11

    Тошкентда 1000 дан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилишининг олди олинди

    ШУ йилнинг 15 март куни Экология вазирлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИБ, Миллий гвардия ва шаҳар Экология бошқармаси билан ҳамкорликда қўшма назорат тадбири ўтказилди.

    Тадбир Олмазор туманида жойлашган қуш бозорида табиатдан ноқонуний равишда тутилган ёввойи қушлар ва ҳайвонларнинг ноқонуний сотилиши ҳолатларини ўрганиш мақсадида қўшма назорат тадбири ўтказилди.

    Унда 1168 дона қуш (935 дона чумчуқсимонлар оиласига, 33 дона майнасимонлар оиласига, 200 дона тўрғайсимонлар оиласига ва 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб), шунингдек, 35 дона чўл тошбақаси ноқонуний сотилаётганлиги аниқланди ва далилий ошё сифатида олиб қўйилди.

    Қушлар ўзлари учун яшашга қулай муҳитга қўйиб юборилди. Шунингдек, чўл тошбақалари вақтинча Тошкент ҳайвонот боғига, 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб қуш эса вақтинча Ёввойи қушларни ҳимоя қилиш жамиятига топширилди.

    Жониворлар тиббий назорат ва парваришдан сўнг табиатга қўйиб юборилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech