Ёввойи Қорақулоқ ҳайвонот боғига топширилди

    Яшил сайёра 26 феврал 2025 1317

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Қизил китобга киритилган Қорақулоқ кўчада юргани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича фуқаро ишонч телефонлари орқали Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига мурожаат қилинган.

    Мурожаатга асосан ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Яккасарой тумани инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, нотаниш ҳайвон Қизил китобга киритилган Қорақулоқ экани аниқланган.

    Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу ҳайвонни тутиш ишлари амалга оширилди ва Қорақулоқ ҳайвонот боғига топширилди.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates