Бухорода ота мактабга келиб, ўғлининг синфдошларини аёвсиз калтаклади

    Таълим 11 июн 2025 950

    Ижтимоий тармоқларда Бухородаги 34-умумтаълим мактабида 4-синф ўқувчиларидан бирининг отаси синф хонасига кириб, болаларни калтаклагани ва бу ҳолатга синф раҳбар томошабин бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ММТБ маълумот берди.

    Қайд этилишича, ушбу ҳолат шу йилнинг 30- апрель куни 4-Б-синфида содир бўлган. Шу куни синф ўқувчилари кўчада ўзаро жанжаллашиб қолишади ва болалардан бири ўртоғининг отасига қўнғироқ қилиб, унинг ўғлини уришганини айтади. Ота ( Б.Ш.) шу заҳоти синф хонасига келиб, ўғлини урган болаларни бошқаларнинг олдида калтаклаб кетади.

    Мактаб раҳбарияти томонидан отанинг ноқонуний хатти-ҳаракати бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига расмий мурожаат қилинган. Шу билан бирга бегона шахсни мактабга бемалол киришига йўл қўйган мактаб қоровули Ш.А билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    Шунингдек, ўз хизмат вазифасига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашган ҳамда юзага келган ҳолатни назоратсиз қолдирган мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    Синф раҳбари ва мактаб директорининг тегишли ўринбосарлари фаолиятини ўрганиш мақсадида айни пайтда хизмат текшируви амалга оширилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates