Бухорода охирги 2 ойда саксовул билан боғлиқ 25 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

    Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлашлари белгиланган.

    Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси охирги 2 ойда саксовул билан боғлиқ вилоятда 25 та ҳуқуқбузарлик аниқланганини маълум қилди.

    Маълум қилинишича, ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    25 та ҳолатда табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилгани ҳисобланган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлаши белгиланган.

    "Республиканинг барча ҳудудларида саксовулларнинг ноқонуний кесилишига қарши рейд тадбирлари доимий тарзда ўтказилади. Бу борадаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий қонуний жавобгарликка сабаб бўлади", дейилади хабарда.
    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates